Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БОҒ ВА ТОКЗОРЛАР АҲОЛИГА ЛИЗИНГ ЁКИ КРЕДИТ АСОСИДА БЕРИЛАДИ

 2020-02-01 08:10:43    249

PDF yuklash
Chop etish


Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастyрлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда интенсив боғ, токзорлар барпо этиш ва иссиқхоналар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари l0 йилгача муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратилиши ажратилиши белгиланган. Эътиборли жиҳати, улар лизинг ёки кредит шартлари асосида берилади.
Хусусан, интенсив боғ ёки токзорлар — улар ҳосилга киргyнга қадар (тyрига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар — бир йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади.
Тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун — улар ҳосилга киргунга қадар (тyрига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун — бир йиллик имтиёзли давр билан етти йилгача муддатга кредит ажратиши мумкин.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.