ҚАРОР ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНДИ
2020-01-30 16:59:23 235
Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий каммуникациялар бошқармаси билан хамкорликда вилоят давлат солиқ бошқармасида ноширлик, китоб маҳсулотлари ва матбаа соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси масъул ходимлари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1017-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳамда 2020 йил 1 январдан солиқ тизимида жорий этилган ўзгаришлар юзасидан батафсил маълумот бердилар.
Давра суҳбати давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.