Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қувасой шаҳар хокимлиги молия бўлими томонидан ҳудудларда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури бўйича амалга оширилган ишлар.

 2021-05-07 10:35:49    173

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳар ҳокимлиги молия бўлими томонидан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” йўналишида тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда. Хозирги кунда мазкур йўналишда 650 та буклет ва брошюралар тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан кам таъминланган хонадонларнинг уйига бирма-бир кириб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда. Бугунги кунда, Қувасой шаҳри бўйича 30 та МФЙ, 92 719 та аҳоли сони, 20 817 та хонадон сони ва 26 693 та оилалар сони мавжуд бўлиб, шундан 3 та МФЙ (Арсиф мфй, Янги-обод мфй, Қалача мфй)ларда 154 та хонадонидан жами 243 та оилаларга тарқатма материаллари тарқатилди. Қувасой шаҳрида 2021 йилнинг 30 март холатига “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида “Агро банк” АТБ томонидан 34 та фуқарога 691.0 млн сўм ва АТ “Халқ банки” томонидан 34 та фуқарога 845.0 млн сўм кредит маблағлари ажратилганлигини маълум қиламиз. Қувасой шахар “Агробанк” АТБ томонидан 30 март холатига 34 нафар оилаларга 691.0 млн сўм кредитлар ажратилган, шулардан: 11 нафар оилага Иссиқхона қуриш учун 195.0 млн. сўм; 1 нафар оилага қорамол сотиб олиш учун 28.0 млн.сўм; 2 нафар оилага паррандачиликни ривожлантириш учун 60.0 млн.сўм; 20 нафар оилага бошқа йўналишларга 408.0 млн сўм. Қувасой шаҳар “Халқ банки” АТБ томонидан 30 март холатига 34 нафар оилаларга 845.0 млн.сўм кредитлар ажратилган, шулардан; 2 нафар оилага паррандачиликни ривожлантириш учун 49.9 млн сўм; 14 нафар оилаларга иссиқхона қуриш учун 348.23 млн сўм; 11 нафар оилаларга асаларичиликни ривожлантириш учун 283.50 млн сўм; 7 нафар оилаларга бошқа йўналишларга 163.49 млн сўм. Қувасой шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак ижроси юзасидан МАЪЛУМОТНОМА ДАРОМАД БЎЙИЧА 2021 йил 1-чорак умумий бюджет даромадлар режаси 39 млрд. 768,8 млн.сўм белгиланган бўлиб, амалда даромад тушуми 40 млрд. 364,3 млн.сўмга бажарилиб, режага нисбатан 595,5 млн.сўмга кўп ёки 101,5 %га бажарилган. Шундан, 2021 йил 1-чорак маҳаллий бюжет даромадлар режаси 10 млрд. 974,3 млн.сўм белгиланган бўлиб, амалда даромад тушуми 12 млрд. 564,4 млн.сўмга бажарилиб, режага нисбатан 114,5 % га ёки 1 млрд. 590,1 млн.сўмга кўп бажарилган. Вазирлар Махкамасининг 29.06.2017 йилдаги 445-сонли “Махаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2021 йил давомида ДСИ ходимлари билан биргаликда жами махаллий бюджетга қўшимча 22,6 млн.сўм маблағ манбаси аниқланди. Жумладан: - Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича 3,1 млн. сўм миқдорида; - ЯТТ лар бўйича ўтказилган хатлов натижасида жами 16 та ўрганилган тадбиркорлардан 19.5 млн.сўм миқдорида қўшимча маблағлар аниқланди. ХАРАЖАТЛАР БЎЙИЧА Қувасой шахар махаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак аниқланган харажатлар режаси 23 млрд. 020,6 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 20 млрд. 760,1 млн.сўмга бажарилиб, 2021 йил амалда белгиланган харажатлар режаси 2 млрд. 260,5 млн.сўмга кам ёки 90,2 фоизга бажарилди. Жумладан, - Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги бўйича харажатлар режаси 500,6 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 470,6 млн.сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар режаси 30,1 млн.сўмга кам ёки 93,9 фоизга бажарилди. - Ободонлаштириш бўйича харажатлари режаси 2 млрд. 049,9 млн сўмни ташкил этиб, амалда 1 млрд. 991,9 млн сўмга бажарилиб, харажатлар режаси 57,9 млн.сўмга кам ёки 97,1 фоизга бажарилди. - Ветеринария бўйича харажатлари режаси 134,5 млн сўмни ташкил этиб, амалда харажатлар режаси 130,1 млн сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар сметасига нисбатан 4,4 млн.сўмга кам ёки 96,7 фоизга бажарилди. - Маориф бўйича харажатлар режаси 2 млрд. 126,0 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 1 млрд. 793,8 млн.сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар режаси 332,2 млн.сўмга кам ёки 84,4 фоизга бажарилди. - Мактабгача таълим бўйича харажатлар режаси 1 млрд. 681,8 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 1 млрд. 238,7 млн.сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар режаси 443,1 млн.сўмга кам ёки 73,6 фоизга бажарилди. - Маданият ва спорт харажатлари режаси 1 млрд. 659,3 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 1 млрд. 081,8 млн.сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар режаси 577,5 млн.сўмга кам ёки 65,2 фоизга бажарилди. - Соғликни саклаш харажатлари режаси 9 млрд. 270,4 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 8 млрд. 768,4 млн.сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар режаси 502,1 млн.сўмга кам ёки 94,6 фоизга бажарилди. - Давлат бошкарув идораларини саклаш ва Фукороларни ўзини-ўзи бошкариш идораларини саклаш харажатлар режаси 2 млрд. 543,1 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 3 млрд. 569,2 млн.сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар режаси 921,4 млн.сўмга кўп ёки 140,3 фоизга бажарилди. - Шахардаги кам таъминланган оилаларга ижтимойи нафақа маблағлари учун (Бунда 2-ёш, 14-ёш ва моддий ёрдам пуллари) жами харажатлар режаси 2 млрд. 894,8 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 2 млрд. 796,8 млн.сўмга бажарилиб, белгиланган харажатлар режаси 98,0 млн.сўмга кам ёки 96,6 фоизга бажарилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3917-сон қарори 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилади; 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланади; Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши шарт; Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинади; Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан ташқи аудит ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалари мажбурий эълон қилинади. Мисол учун оддий қўл телефони орқали ҳам Опенбюджет порталига кириб, рўйхатдан ўтганингиздан кейин у ерда бизнинг Кувасой шаҳри бюджети қўшимча манбаларининг миқдори қўйилган эълон билан танишасиз. Ҳудудингизда қандай ижтимоий муаммолар бўлса таклиф берасиз. Қўйган таклифингиз кўп овоз олса сиз ғолиб бўласиз ҳамда эълонда кўрсатилган маблағ шу таклифларни ҳал этиш учун сарфланади.Ушбу тадбирлар муддати 15 кун бўлиб, ҳар чоракда бир маротаба ўтказилади ва ҳар бир одам бир марта овоз бериш имкониятига эга. Қувасой шаҳар аҳолиси хам яшаб турган ҳудудидаги муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш мақсадида “Очиқ бюджет” портали орқали тадбирларда иштирок этдилар. Жумладан: Қувасой шаҳар Боғбон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Оқтош қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик сув қудуғини таъмирлаш учун тадбирда иштирок этишди ҳамда ушбу тадбир учун маҳаллий бюджетнинг 2020 йил 1-чорак учун белгиланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан мавжуд ҳаражатлар учун 52 746 000 сўм маблағ ажратилди. Оқтош қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди. Қувасой шаҳар Ю.Мўян ҳамда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинидаги тоза ичимлик сувига мухтож бўлган аҳоли яшаш жойларига тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳаражатлари учун 2020 йил 1-чорак учун белгиланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 147 100 000 сўм маблағ ажратилди. Ушбу маҳаллалардаги Пахтазор, Хамкор ҳамда Қарамкўл қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди. Қувасой шаҳар Пакана маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари 2020 йил 3-чорак якунларига кўра хосил бўлган қўшимча маблағлар ҳисобидан ташкил этилган “Очиқ бюджет” тадбирида қатнашиб Гуллола кўчасини ички йўлларини таъмирлаш таклифлари кўп киритилганлиги ҳамда кўп овоз олганлиги сабабли ғолиб деб топилиб, кўчани асфальтлаштириш ҳамда жорий таъмирлаш ҳаражатлари учун 50 000 000 сўм маблағ шаҳар ҳокими фармойишига асосан ажратиб берилди. Қувасой шаҳар ҳокимлиги молия Бўлими мудири Т.Мамасиддиков