“ҚУВАСОЙ ВА УНИНГ ОДАМЛАРИ МЕНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ”
2019-12-20 09:26:44 246
Илгари хабар қилганимиздек, Қувасой шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов А.Терешенко раҳбарлигидаги Россия Федерацияси Томск тумани Администрацияси расмий вакилларини қабул қилган эди.
Самимий ва дўстона тарзда кечган учрашувдан аввал шаҳар ҳаёти билан яқиндан танишган А.Терешенко: “Мени меҳмондўст Қувасой шаҳри аҳолиси, қолаверса, жорий йилнинг 22 декабрь куни мамлакатингизда бўлиб ўтадиган Парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўраётган ва мен билан суҳбатлашган ҳар бир фуқаронингсиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан етуклиги, мамлакатингиз, жумладан, шаҳрингиз келажаги учун астойдил қайғуришлари жуда катта таассуротлар қолдирди. Мен шундай ҳақиқий ватанпарварлар юртида бўлганимдан бахтиёрман ва ушбу шаҳар билан келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тарафдориман”, деган дил сўзларини билдирди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.