ПУХТА ҲОЗИРЛИК БИЛАН
2019-12-17 10:10:55 226
Жойларда бўлгани каби Қувасой шаҳрида ҳам “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остидаги сайловларга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Жорий йилги сайловларда қувасойликларнинг ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиши кутилмоқда.
Сайловчиларнинг овоз бериши учун мавжуд сайлов участкалари замонавий усулда жиҳозланди. Эркин овоз бериш учун барча қулайлик яратилди. Бешта сиёсий партия парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодларни илгари сурди. Шу кунларда улар жойларда бўлиб ўтаётган учрашувларда сайловчиларни ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништирмоқда.
– Сайловларда иштирок этиш қонун билан белгиланган ҳуқуқимиз, – дейди ёш сайловчи, тадбиркор Бобомурод Ҳакимов. – Қайси номзодни ёқлаб овоз бериш бу ҳар бир сайловчининг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Лекин, бу йилги сайловлар ҳаётим давомида бўлиб ўтган бошқа сайловларга қараганда жуда қизиқарли бошлангани менга жуда ёқди. Телевизорда ҳар куни сиёсий партияларнинг вакиллари ўзаро баҳслашиб, турмушимизни янада яхшилаш бўйича ўз ғояларини илгари суришга интилмоқда. Турли шоу-тадбирлар ўтказиб, сайловчиларни белгилаб олган мақсадларига ишонтирмоқчи, ўз ғоялари кетидан одамларни эргаштирмоқчи бўлмоқда. Бундай тадбирлар бизни бўлажак сайловда ўз овозимиз билан қатнашишга катта қизиқиш ўйғотаётир. Демак, бу сайловда менинг овозим ҳам муҳим, деб ўйлаяпман.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.