ҚЎШАЛОҚ МАРОСИМ
2019-12-10 14:40:18 254
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 6-7 май кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги арафасида Қувасой шаҳридаги “Пакана” маҳалласи ҳудудида янги корхона – калава ип бўяш йўналишидаги “Фертекс” масъулияти чекланган жамияти корхонасининг очилиш маросими ўтказилди. Маросим давомида унинг иштирокчилари мазкур янги корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, ва бу ерда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Очилиш маросими давомида шаҳардаги “Кварц” АЖ, “Ферганацемент” МЧЖ, “Қувасойшифер хрозтил” МЧЖ, “Қувасойтаъмирқурилишғишт” МЧЖ, “Фарғона мукаммал сервис” МЧЖ, “Кварц Агро” АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг кўргазмали ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.