Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ БОҒЧА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2019-12-10 14:34:03    253

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги вақтларга келиб Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясига бераётган юксак эътибори, тизимни жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш, замонавий билим масканлари бунёд этиш борасидаги ташаббуслари Қувасой шаҳрида ҳам кенг қанот ёзмоқда, десак асло муболаға бўлмайди. Бу каби хайрли ишлардан саховатпеша тадбиркорлар ҳам четда турганлари йўқ.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг жаҳон андозалари талабларига жавоб бера оладиган замонавий таълим масканлари бунёд этиш борасидаги эзгу ташаббусларига лаббай деб жавоб берган қувасойлик тадбиркор Азизбек Мелиқўзиев  ўз маблағлари ҳисобидан яшаш хонадонида жами 25 ўринга эга бўлган давлат хусусий шерикчилик шаклидаги “Меҳрибон” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйди. Машғулотлар уч тилда олиб бориладиган мазкур мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Ҳозирча 5 та мутахассислардан иборат янги иш ўринларияратилган ташкилотнинг очилиш маросимида иштирок этган Қувасой шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов, ҳоким ўринбосарлари А.Мамажонов ва М.Маткаримова, шунингдек,  шаҳар прокурори Б.Исмоиловлар сўзга чиқишиб, янги ташкилот фаолиятида муваффақиятлар тилашди. 

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.