БАРЧА ЙИРИК ВА МАҲАЛЛИЙ КОРХОНАЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
2019-12-10 14:33:19 244
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4302-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сонли “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида www.cooperation.uzдомени остида электрон кооперация биржа портали ташкил этилди.
Мазкур порталда республикамизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари тўғрисидаги батафсил маълумотлардан хабардор бўлиш имконияти яратилди.
Шунга кўра, шаҳримиздаги йирик ва маҳаллий корхоналар ҳамда тадбиркорлартомонидан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни порталга киритиш орқали ҳудудимиз тадбиркорларига ўз маҳсулотларини бепул реклама қилиш имконияти яратилди.
Шунингдек, ушбу портал орқали йирик ва маҳаллий корхоналар ҳамда тадбиркорлар керакли маҳсулотларни воситачиларсиз, тўғридан-тўғри электрон савдоларда сотиб олиш ёки ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин бўлади.
Эсталиб ўтамиз, www.cooperation.uz домени остидаги порталга мурожаат қилиш бепул.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.