Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШОИРГА ЭҲТИРОМ

×

 2019-12-10 14:32:39    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳридаистеъдодли шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон таваллудининг 110 йиллига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, республикамизда биринчи бўлиб ташкил этилган мазкур маънавий-маърифий тадбир шоирнинг ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган инсонийлик хислатлари, одамийлик ва шеърият бобидаги янгидан янги маълумотларга бой бўлди.

Анжуманни атоқли шоирнинг ибратли ҳаёт йўли ва серқирра ижоди ҳақидаги маърузаси билан Қувасой шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов очиб берди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими масъул котиби, Ўзбекистон халқ шоираси, сенатор Э.Сиддиқова йиғилганларни шоирнинг ўзбек адабиёти равнақига қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги сўзлади.

Шундан сўнг, тадбир қатнашчилари атоқли шоирнинг “Қўчқорчи” маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳудудида қад ростлаган ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросим давомида сўзга чиққан иқтисод фанлари номзоди, доцент А.Юнусов, Ўзбекистон қаҳрамони Б.Темиров ва бошқалар шоирнинг ибратли ҳаёт йўли, бетакрор ижодидаги ҳаётий фалсафа, эмин-эркин ҳаётга бўлган ишонч, жумладан, атоқли шоира Зулфия Исроилова билан ўтказган умргузаронликлари, бадиий ижод соҳасидаги ҳамкорликлари ҳақида тўлқинланиб гапиришди.

Маҳалладаги “Зебинисо она” тадбирлар мажмуасида шоир қаламига мансуб ижод намунлари асосида тайёрланган бадиий чиқишлар ва саҳна кўринишлари билан янада файзли бўлди.

Шаҳар ҳокимлиги, Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари, вилоят халқ таълими бошқармаси, Фарғона давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази, шаҳар халқ таълими бўлими ва шаҳардаги 19-умумий ўрта таълим мактаби жамоалари ҳамкорлигида ташкил этилган хотира маросими унинг ҳар бир иштирокчисида катта таассуротлар қолдирди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати