Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Шаҳар ҳокими спортчи ёшлар билан учрашди

 2017-09-28 11:54:32    253

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокими Ш.Еркабоев Олимпия захиралари коллежида таълим-тарбия олаётган спортчи ёшлар билан учрашди.

Шаҳар ҳокими дастлаб Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон "Камолот" ЁИҲнинг ИВ қурултойидаги маърузасида ёшлар таълим-тарбияси, уларни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш борасидаги долзарб масалаларга ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ўтган даврдаги фаолиятига танқидий-таҳлилий муносабат билдиргани ҳамда юртбошимизнинг таклифи билан "Камолот" ЁИҲ негизида ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил етилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Ёшлар бизнинг келажагимиз. Келажагимиз еса сизлар бугун олаётган таолим-тарбияга кўп жиҳатдан боғлиқ, Шу нуқтаи назардан қараганда, фарзандларимизни буюк келажагимизнинг муносиб  ворислари етиб вояга етказиш ҳар биримизнинг зиммамизга катта масулият юклайди, деди шаҳар ҳокими.

Сўнгра мамлакатимизда мавжуд ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, келажак авлодларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ етиш бугунги кунда енг долзарб вазифалар сирасига киришини таъкидлар екан, шаҳар ҳокими вилоятимиз марказида ёшларнинг чуқур ва пухта билим олишлари, истедод, қобилият ва интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун кенг шарт-шароитлар яратиб берилгани, жумладан енг замонавий ўқув муассасалари ва спорт мажмуалари    бунёд етилгани ҳақида гапириб ўтди.

Ўз навбатида, ёшларимиз яратилган шароит ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, мустақил ватанимизнинг муносиб фарзандлари, жамиятимизнинг жисмонан ва маънан соғлом инсонлари сифатида ота-оналари ишончини қозонишлари зарурлиги, уларнинг юзини ерга қаратмаслик, Ал-Фарғоний, Ал-Хоразмий, Бурҳониддин Марғиноний, Мирзо Бобур сингари буюк аждодларимиз авлодлари еканликларини ҳеч қачон унутмасликларини таъкидлади.

Спорт билан мунтазам машғул бўлган инсондан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Улар тенгдошларига ҳамиша намуна бўлишлари керак, қолаверса спорцевар ёшлар билиб-билмай жиноят кўчасига кирган, диний екстремистик оқимларга мойил ёшларни бундай номақбул йўлдан қайтариш учун жонбозлик кўрсатишлари лозим, деди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, учрашувда ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик савиясини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга катта аҳамият берилаётгани, китоб инсоннинг маонавий бойлигини ошириши ҳамда интернетга ружу қўйган баъзи ёшларнинг одоб-ахлоқи ҳақида фикрлар билдирилди.

Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволлар ва таклифларга шаҳар ҳокими Ш.Еркабоев тегишли жавоблар қайтарди. Халқаро мусобақаларда ватанимиз байроғини баланд кўтарган спортчиларга ва китобсевар ёшларга шаҳар ҳокимлигининг есдалик совғалари ҳамда бадиий китоблар топширилди.

СУРАТДА: коллеж ўқувчиси, бокс бўйича жаҳон чемпионати сов-риндори Билолбек Мирзараҳимов тенгдошлари Собирхўжа Юсупов ва Елбек Ҳасанов билан.

IMG 113888888