Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ёшларга янги уй калити топширилди

 2017-09-28 11:19:51    909

PDF юклаш
Чоп этиш


 Ð¤Ð°Ñ€Ò“она шаҳрида ёш оилаларга мўлжалланган тўрт қаватли уй фойдаланишга топширилди. 48 Ñ…онадондан Ð¸Ð±Ð¾Ñ€Ð°Ñ‚ Ð·Ð°Ð¼Ð¾Ð½Ð°Ð²Ð¸Ð¹ ÑƒÐ¹Ð´Ð° Ñ„ан, Ñ‚аълим,маданият Ð²Ð° ÑÐ¿Ð¾Ñ€Ñ‚ ÑÐ¾Ò³Ð°Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð´Ð° ÑŽÐºÑÐ°Ðº Ð½Ð°Ñ‚ижаларга ÐµÑ€Ð¸ÑˆÐ³Ð°Ð½ Ñ‘шлар Ð¸ÑÑ‚иқомат Ò›Ð¸Ð»Ð°Ð´Ð¸.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини рағбатлантириш, ёш оилаларга муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида еътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Табиий иқлим шароити ҳисобга олинган ҳолда, замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қисқа муддатда бунёд етилган уй қурилишида юртимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланилди. 

– Президентимиз раҳнамолигида ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида еътибордан нафақат ёшлар, балки уларнинг ота-оналари, бутун халқимиз хурсанд бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар кенгаши раиси Фарҳод Абдиллазов. – Бу уйларда ёш оилаларнинг замонавий ҳаёт кечириши учун барча шароит яратилган. 

Уйларнинг имтиёзли кредит асосида берилаётгани ёш оилаларга Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан муносиб совға бўлди. Янги уйга кўчиб ўтган ёш оилалар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан мамнун. 

– Бу қувончли воқеа бутун умр хотирамда қолади, – дейди бокс бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндори Азамат Абдуҳакимов. – Икки хонали уйда оиламиз билан бахтиёр ҳаёт кечиришимиз учун барча шароит муҳайё. Биз, ёшлар кўрсатилаётган бундай юксак еҳтибор ва ғамхўрликка халқаро майдонларда еришадиган ютуқларимиз билан жавоб берамиз. Енг улуғ, енг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрамини янги уйда нишонлаймиз. 

Ёшларга янги уй калитларини шаҳар ҳокими Ш.Еркабоев топширди.