ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ҒАЛЛА ЎРИМИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-06-20 09:02:58 12180
Ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари Қувасой шаҳрида ҳам қизғин давом этмоқда.
Миришкор бободеҳқонлар машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ташкилланган отряд ёрдамида нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишга киришганлар. Миришкорлар жорий йилда ҳам ғалла парваришини белгиланган агротехник тадбирлар асосида олиб борди. Ҳудудларда ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Жорий йил ҳосили учун Қувасой шаҳридаги 71 та фермер хўжаликларининг 500 гектар майдонида бошоқли дон парваришланди. Мавсум давомида фермер хўжаликлари томонидан давлат харидлари учун 1 100 тонна дон етказиб бериш режалаштирилган.
Шаҳар миришкорларининг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 5 та отряд ташкил этилди. Уларга 5 дона юқори унумли дон ўрим комбайнлари, 21 дона дон ташиш техникалари, 4 та кўчма устахоналар ва 2 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди.
Бугунги кун ҳолатига 89 гектар майдонларидан жами 390 тонна ҳосил йиғиштириб олинди. Ҳозирда ўрим жараёни жадаллик билан давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram