Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙДА ЎТГАН СЕМИНАРДА ФАРҒОНАЛИК БОЛАЖОНЛАР ЁЗ МАВСУМИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШЛАРИ УЧУН ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

×

 2024-05-28 20:45:21    2203

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қувасой шаҳар Дўстлик МФЙ да жойлашган “Водий гавҳари” болалар оромгоҳида ҳудудларда  болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди.  

Тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов очиб берди ва олиб борди. 

Семинарда вилоятимиздаги мавжуд 14 та стационар соғломаштириш оромгоҳларида 10 минг 610 нафар болалар соғломлаштирилиши режалаштирилгани маълум қилинди. Шунингдек, вилоятдаги 109 та умумтаълим мактабларида “Кундузги соғломлаштириш оромгоҳлари”ни ташкил этиш ва 22 минг 170 нафар болаларни қамраб олиш мақсадида оромгоҳлар дислокацияси ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди. 

Тадбирда маърузачилар томонидан мавсумга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли, стационар турдаги оромгоҳларда болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этишга қаратилган таълим-тарбиявий ишларнинг ҳолати, соғломлаштииш майдончалари фаолиятини такомиллаштириш истиқболларига эътибор қаратилди. 

Шунингдек, оромгоҳларда тиббий-профлактик ёрдам кўрсатиш, санитария қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилиш, хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди. 

Оромгоҳларда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича амалга ошириладиган тадбирлар тушунтириб ўтилди. 

Маъданий-маърифий ва спорт тадбирларини, мусобақа ва танловларни ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳзалар билдирилди.

Якунда фарғоналик болажонлар ёз мавсумини мароқли ўтказишлари учун аниқ чора-тадбирлар келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram