Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“AK PAMUK”ДАН 99 ХИЛ РАНГ

×

 2024-05-28 12:56:53    1006

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда пахтани қайта ишловчи ип йигирув корхоналари бисёр. Сирасини айтганда, шундай қувватлар яратилдики, энди юртимиздаги ип йигирув корхоналарига ўзимизда етиштирилган пахта хом-ашёси етмай қолмоқда. Бу қўшимча қиймат солиғига эгаликнинг биринчи босқичидаги чуқурлашувдир.

Турфа хил матолар тўқиб чиқариш учун турфа хил рангда ип бўлиши керак. Бу соҳа ўзига хос мураккаб жараённи ўз ичига олади. Аммо маҳсулоти ҳамиша харидоргир. Масалан, Қувасой саноат зонасида жойлашган ва фаолият кўрсатаётган “Ak pamuk” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхона бўлиб, унда йигирилган ип юзга яқин рангда бўялади ва қайта ўралади. Йўқ, биз адашмадик, ипга юз хил тусдаги ранглар берилади. 

Корхона мутахассисларининг таъкидлашича, масалан менинг кўйлагимда уч хил қора ранг ишлатилган эмиш. Ҳолбуки, биз “қора” деганда бир хил рангни тушунар эдик. Аммо бу ерда қопқора, тўқ қора, оч қора, кўк қора каби жами 27 турдаги қора рангли иплар ишлаб чиқарилмоқда. 

Туркия матоларини ранг-баранглиги ва майинлиги учун ёқтирамиз. Лекин, унинг бир қисми Фарғонанинг Қувасойидаги корхонасида ишлаб чиқарилаётган иплардан тўқилади.

–Корхонамизда 110 дан зиёд ишчи-хизматчилар бор. Улар атроф қишлоқларнинг ёшлари, вақтинча ишсиз аёллардир, - дейди “Ak pamuk” масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси Иброҳимжон Розиқов. –Ҳозир яна янги цехлар қуриш жараёни кетмоқда. Улар битгач корхона қуввати 250 тонна ип бўяшга етади. Қўшимча юзга яқин иш ўрни яратилади.

–Кунда 15-16 тоннагача бўялган ип чиқарадиган янги қурилаётган корхонага Европанинг энг замонавий, юз фоиз автоматлашган технологияси ўрнатилади, - дейди “Ak pamuk” МЧЖ ижрочи директори Серкан Узлер.

Корхонадаги бўёқлар, уларга қўшиладиган кимёвий бирикмалар ҳозирча хориждан келтирилмоқда. Аммо вақтлар келар, улар ҳам шу ерда ишлаб чиқарилади. 

Юқори сифатли рангли иплар аста Европа бозорига ҳам йўл топяпти.

–Бўялган ипларни Россия, Туркия, Қозоғистон, Украинага экспорт қиляпмиз, - дейди Иброхимжон Розиқов.

–Ўзбекистон хорижий инвесторга энг қулай мамлакатдир. Ҳар кун, кунора нима муаммоингиз бор, дея маҳаллий ҳокимлар, давлат идораси раҳбарлари келиб хабар оладилар. Шундан бизда хеч қандай муаммо йўқ, - дейди Серкан Узлер.

Тўқимачилик Туркияда ривож топди ва бугун Осиё мамлакатлари қаторида Ўзбекистонни кенг қамраб олди. Бунинг этник сабаблари ҳам бор экан. 

“Ak pamuk” ижрочи директори Серкан Узлер фахр билан шундай деди:

–Дадамнинг дадасининг оталари Ўзбекистондан Туркияга келганлар. Ўзбекистон менинг ота тупроғим. Мен Ўзбекистонни севаман!





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram