Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2024-05-17 21:12:16    1325

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Қувасой шаҳрида кейтеринг корхонаси ташкил этиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан эълон қилинган чиқишлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Қувасой шаҳар ҳокимлиги делегациясининг 2023 йил май ойида Туркияга ташрифи давомида Анқара шаҳридаги OSTİM саноат зонаси фаолияти билан танишилганди. Ушбу жараёнда саноат зонаси ҳудудида ташкил этилган, атрофдаги ишлаб чиқариш мажмуалари ходимларига тайёр овқатларни етказиб беришга ихтисослашган кейтеринг корхонаси тажрибаси ҳам кўздан кечирилиб, Қувасой шаҳрида ҳам ушбу лойиҳани амалга ошириш режа қилинган.

Делегация таркибида Туркияга борган, қувасойлик Муаззам Иброҳимова Туркия фуқароси, Ekin Proje Elektrik номли энергетика компанияда менежер бўлиб ишловчи Али Кирлангич билан танишиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш истагини маълум қилган. 2023 йил октябрь ойида Қувасой шаҳар ҳокимлигида фуқаро Иброҳимова ва Али Кирлангич иштирокида учрашув бўлиб ўтган. 

Лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускорларга инвестор лозим бўлганлиги сабабли, вилоятимизда яшовчи маҳаллий тадбиркорга ушбу лойиҳада иштирок этиш таклиф этилган. Ушбу тадбиркор ва лойиҳа ташаббускорлари ўртасида молиявий масалада ўзаро оғзаки келишувга борилган.  

Маҳаллий тадбиркор ушбу лойиҳа учун Пакана МФЙда кейтеринг корхонаси биноси қуришни бошлаган, бироқ белгиланган қурилиш ва жиҳозлаш харажатларини амалга ошириш жараёнида ўзаро молиявий келишмовчилик келиб чиққани, иккинчи томон маблағ киритмагани сабабли, корхонани ўз маблағлари ҳисобига қуриб битказишга ҳамда Пакана кичик саноат зонасида жойлашган корхоналар ишчи-ходимларига овқат етказиб беришни йўлга қўйишга қарор қилган. Ҳозирги кунга қадар тадбиркор томонидан ушбу қурилиш ишларига 15 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масала тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни ўзида ифодалайди. 

Қувасой шаҳар ҳокимлиги, Муаззам Иброҳимова ва унинг туркиялик ҳамкорларига ўз лойиҳаларини амалга оширишлари учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлиги, шаҳарда бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган бино-иншоотлардан белгиланган тартибда ижарага жой ажратиб берилишида кўмаклашиши маълум қилинади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram