ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-05-16 18:19:52 1334
Бугун Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдаги олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида шаҳарни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар эшитилди.
Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда шаҳардаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Сессия йиғилишида электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан ушбу ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Йиғилишга юқоридаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат қилган фуқаролар таклиф этилиб, уларга маҳаллаларида амалга ошириладиган ишларнинг режа-жадваллари тушунтирилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда олдинда турган вазифалар келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram