ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚУВАСОЙ ШАҲРИДАГИ “МОТАМСАРО ОНА” ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ
2024-05-08 16:50:02 332
9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами тантаналари доирасида бугун Қувасой шаҳри марказида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Тадбирда шаҳар cекторлари раҳбарлари, “Ветеран” бирлашмаси вилоят бўлими Кенгаши раиси Мўйсинжон Меҳмонов, бирлашма аъзолари, шаҳар мудофаа, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар раҳбарлари, шаҳар бўлим ва ташкилотлари бошлиқлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Айни кунларда шаҳримизда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида жойларда кенг кўламли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram