ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗДА АТТРАКЦИОНЛАР ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН МИНИ-ТЕХНИКАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2024-02-28 11:45:10 650
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Zhengzhou Limeiqi Amusement Equipment компанияси раҳбарлари Хан Шу Лан ҳамда Ли Шоу Пинни қабул қилди.
Учрашувда Хитой компанияси томонидан Қувасойдаги саноат зонаси ҳудудида истироҳат боғлари учун аттракционлар ҳамда қишлоқ хўжалиги учун мини-техникалар ишлаб чиқариш бўйича амалга ошириш режалаштирилаётган инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди.
1986 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган Zhengzhou Limeiqi Amusement Equipment аттракционларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш бўйича Хитойнинг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. Компания вилоятимизда амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳа учун 10 млн. доллар инвестиция йўналтиришни режалаштирмоқда.
Вилоят раҳбари Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳиятига ҳамда Хитой компаниялари иштирокидаги лойиҳаларга тўхталиб, Zhengzhou Limeiqi Amusement Equipment компанияси лойиҳасини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳамда Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов иштирок этдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram