Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙДА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2024-02-24 21:22:02    515

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувасой шаҳридаги ўрганишлари давомида Сой бўйи МФЙда жойлашган “Ellycardin textile” хорижий корхонасида ҳам бўлди.

Мазкур корхона 2023 йилда фаолият бошлаган. 70 турдан зиёд “VIEN POLO” бренди асосида аёллар рўмоли ва шарфи ишлаб чиқарилмоқда. Хотин-қизлар учун 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Корхонада ишчи-ходимларнинг яхши ишлашлари учун барча шароитлар яратиб берилган, уларнинг ишга келиб-кетишлари учун махсус транспорт воситалари фаолияти йўлга қўйилган. Корхонада учта – тикувчилик, қадоқлаш ҳамда тозалов бўлимлари фаолият олиб бормоқда.

Бу ерда тайёрланган маҳсулотлар асосан хорижга экспорт қилинади. Ўтган 2023 йилда 200 минг долларлик экспорт йўлга қўйилган бўлса, бу йил 1 миллиард долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимига келгусида корхона фаолияти кенгайтирилиб, эспорт хажми бунданда юқори босқичга олиб чиқилиши ҳамда иш ўринлари сонини янада ошириш борасида аниқ режалар асосида иш олиб бораётганлиги ҳақида маълумот берилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram