Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-31 13:13:46    856

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида 2023 - йил давомида маҳаллаларда оилавий ажримлар, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, репродуктив саломатлик борасида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шаҳардаги хотин-қизлар фаоллари таклиф этилган тадбирда 2024 - йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишини халқ депутатлари вилоят Кенгашининг  “Хотин-қизлар ва гендер тенгликни таъминлаш” масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Дилором Меҳмонова олиб борди.

Дастлаб шаҳар ҳокими ўринбосари Нигора Убайдуллаева мавжуд 31 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида “Аёллар маслаҳат кенгаши”, “Бувижонлар мактаби”, “Оқила аёллар ҳаракати” доирасида суҳбатлар, тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани қайд этилди.

Хотин-қизлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга иштирокчилар эътибори қаратилди.

Шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар аниқланиб, қарийб 1940 нафардан зиёд хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани айтиб ўтилди.

Афсуски, олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, айрим ҳудудларда бир қатор камчиликлар ҳам кўзга ташланган. Йиғилишда айни жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинди. Уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан олдинда турган вазифалар келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram