Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-01-30 18:58:01    826

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган сессия ишини шаҳар ҳокими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Зафаржон Тўрақулов олиб борди.

2023-йилнинг 12 ойи давомида шаҳарда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, шаҳар ҳудудида 2023-йил давомида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи, шаҳарда 2023-йил давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир этилган жиноятларга қарши кўрилган чоралар бўйича амалга оширилган ишлар сессия аввалида кўриб чиқилди.

Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2023-йил даврида амалга оширилган ишлар ҳамда бу борада жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ва эришиладиган натижалар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Сессияда 2023-йилнинг 4-чораги якуни бўйича Қувасой шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ҳам маълумотлар эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси ҳисоботи тингланди.

Сессия давомида Қувасой шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023-йил якунлари ва 2024-йил 1-январь ҳолатига эркин қолдиқ маблағларини шаклланиши ижроси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар депутатлар эътиборида бўлди.

Кўрилган ҳар бир масала юзасидан муҳокамалар амалга оширилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram