ХИТОЙНИНГ ЖИЧЖАО ШАҲРИ ДЖЮ ТУМАНИ ҲАМДА ҚУВАСОЙ ШАҲРИ ЎРТАСИДА ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
2024-01-25 17:20:34 775
Айни кунларда Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Куни кеча Шаньдун провинциясининг Жичжао шаҳрида Джю тумани партия қўмитаси котиби Ван Ся иштирокида ҳудудлараро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Хитой муносабатлари барча соҳа ва йўналишларда янги босқичга олиб чиқилгани яна бир бор эътироф этилган мулоқотда ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш жараёнлари, мавжуд инвестициявий имкониятлари ва салоҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
Энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Самимий руҳда ўтган мулоқот давомида Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ўзаро манфаатли алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалаларига эътибор қаратди.
Якунда томонлар ўртасида меморандум имзоланиб, олдинда турган чора-тадбирлар келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram