“СУВ - ТЕКИН ЭМАС”: ҚУВАСОЙЛИК НУРОНИЙЛАР ЖОЙЛАРДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШМОҚДА
2023-12-06 10:25:37 879
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистондаги сув муаммоси ҳақида гапириб, “сув текин эмас”, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш ва буни кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлаган эди.
Қувасойлик нуронийлар ушбу масалада давлатимиз раҳбарининг топшириқларидан келиб чиқиб, аҳолини сув тежашга ўргатиш, жойларда сувнинг беҳуда сарф бўлишини олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.
Хусусан, таълим муассасаларида, маҳаллаларда, қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланувчилари ҳузурида бўлиб, ҳар бир томчи сувни асраб-авайлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологияларни қўллаш масалаларига тўхталиб ўтишмоқда. Исрофгарчиликнинг салбий оқибатлари кенг аҳоли қатламларига етказилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram