УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2023-11-23 12:40:42 769
Жорий йилнинг 14-15 ноябрь кунлари вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган “Фахрийлар кенгаши” ишчи гуруҳи шаҳарда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини белгилаш ва ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари фаолиятини ўрганган эди.
Ўрганиш жараёнларида ўқувчилар давоматини назорат қилиш, ободонлаштириш ишлари ва “Яшил макон” дастури доирасида талаб даражасида иш юритилмаган таълим масканларининг фаолиятига танқидий баҳо берилди.
Куни кеча шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари аъзолари, шаҳардаги барча умумтаълим мактабларининг директорлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда аниқланган ҳар бир муаммо ва камчиликлар атрофлича кўриб чиқилди.
Мутасаддиларга ҳолатни ўнглаш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram