КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ҚУВАСОЙДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-11-21 12:34:59 908
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 2023 йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.
Фармойиш ижроси доирасида бугун Қувасой шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган семинарга халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, секторлар масъуллари, ҳокимлик ходимлари, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, мактаб ва мактабгача таълим бўлими, кадастр, қурилиш бўлими, тиббиёт бирлашмалари вакиллари жалб этилди.
Тадбирда маърузачилар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнлари ҳақида сўз борди.
Давлат идораларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган мазкур тарғибот тадбирида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Фарҳод Нугманов иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram