ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-11-18 15:20:41 1145
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қувасой шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
“Улуғимсан, Ватаним” шиори остида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова иштирок этди.
Сўз олганлар давлат рамзларига ҳурмат-эҳтиром, ёш авлод таълим-тарбияси ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, шеърлар ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Якунда байрам олдидан ўтказилган танловлар ва тадбирларда фаол иштирок этган устозлар ва ўқувчилар шаҳар ҳокимлигининг совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram