ҚУВАСОЙ ЭНГ ОБОД ВА КЎРКАМ МАСКАНЛАРДАН БИРИ БЎЛИШИ КЕРАК: ШАҲАР ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРДИ
2023-11-17 09:24:51 756
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов шаҳар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ташкил этилиши, шаҳар тозалиги ҳолати бўйича ўрганиш олиб борди.
Дастлаб Пакана МФЙ ҳудудида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида барпо этилаётган янги боғда олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш ва сифатли бажариш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Ўрганиш тадбирлари Хувайдо МФЙ даги А. Навоий кўчасида давом этди. Гарчи ободонлаштириш ишлари бошланган бўлса-да, манзилда жараёнлар талаб даражасида давом этмаётгани танқид остига олинди. Йўл ёқасида жойлашган ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш зарурлиги қайд этилди.
Ишларни ташкиллаш бўйича бириктирилган масъулларга Қувасой шаҳри энг обод ва кўркам масканлардан бирига айланиши зарурлиги яна бир бор таъкидланди. Олдинда турган вазифалар келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram