“КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ҚУВАСОЙЛИК НУРОНИЙЛАР САЁҲАТГА БОРИШДИ
2023-11-17 09:16:13 653
Кексаларни эъзозлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади. Бу қадрият янги-янги анъаналар, эзгу тадбирлар билан бойитилиб, кекса дилларнинг самимий дуоси олинмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Қарор доирасида “Кексалар ҳафталиги” ва “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш ҳам юртимизда ўзига хос анъанага айланди.
Хусусан, Республика бўйлаб 1-30 ноябрь кунлари эълон қилинган “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида бир гуруҳ қувасойлик нуроний отахон ва онахонларнинг Наманган вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлари ташкил этилди.
Саёҳат иштирокчилари кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram