Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ВА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СИФАТИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА

×

 2023-11-16 10:41:00    713

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва таълим-тарбия сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муаммо ва камчиликлар аниқланиб, мутасадди раҳбарларга депутатлик сўровлари юборилмоқда ва назоратга олинмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Муҳсинжон Меҳмонов томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида 25-умумтаълим мактабида янги иситиш қозонларининг ўрнатилиши якунига етмагани, қуриш-ўрнатиш ишлари ҳамда синов жараёнлари ўтказилаётгани аниқланди. Барча ишларни тез фурсатда якунига етказиш кераклиги тўғрисида тавсиялар берилди.

Бундай ўрганишлар шаҳардаги 7, 18-умумтаълим мактабиларда, 27, 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида, тиббиёт муассасаларида ҳам амалга оширилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram