МАКТАБ БИЛИМ ВА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАСКАНИ: ШАҲАР ҲОКИМИ ЗАФАРЖОН ТЎРАҚУЛОВ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЎЛДИ
2023-11-16 09:18:05 690
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов шаҳардаги умумтаълим мактабларида бўлиб, улардаги куз-қишга тайёргарлик, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия жараёнлари билан мунтазам танишиб бормоқда.
Навбатдаги ўрганиш тадбирлари шаҳардаги 8 - умумтаълим мактабида давом этди. Шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов бу ерда ўқувчилар билан учрашиб, улар билан мулоқот қилди.
Билим ва таълим-тарбия маскани ҳисобланган мактабларда ҳар бир ёш ўз келажаги учун пойдевор яратиши кераклиги, бунинг учун доимо ўқиб-ўрганиши зарурлигини таъкидлади.
Зотан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан умумтаълим мактабларида ўқувчиларга иккита хорижий тил ва касб ўргатиш тизимини жорий этиш йўлга қўйилгани ҳам уларни замон билан ҳамнафас, юрт корига ярайдиган йигит-қизлар бўлиб камол топишларига хизмат қилувчи муҳим омиллардан биридир.
Шаҳар ҳокими айни жиҳатлардан келиб чиқиб, ёшларга ўз тажрибалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Шу куни шаҳардаги 2-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабига ҳам борилди. Бироқ, бу манзилда ободонлаштириш масалалари эътибордан четда қолгани, мактаб раҳбарияти кўкаламзорлаштириш ишларини талаб даржасида олиб бормагани кескин танқид қилинди. Ҳолатни ўнглаш юзасидан мутасаддиларга шаҳар ҳокими томонидан бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram