Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЦЕМЕНТЧИ” ЖАМОАСИ ПОЙТАХТНИНГ “БУНЁДКОР-ФАРМ” КЛУБИНИ МАҒЛУБ ЭТДИ

×

 2023-11-16 08:59:42    562

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 1-лига жамоалари кубок ўйинлари доирасида Қувасой шаҳримизнинг “Цементчи” жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор-Фарм” футбол клуби билан ярим финалнинг биринчи ўйинида кураш олиб борди. 

Ўйин меҳмонлар ҳужуми билан бошланди. Илк бўлим охирида Мурод Исмоилов шогирдлари ташаббусни ўз қўлига олди ва ҳисобни очди. Танаффусга “Цементчи” қўли баланд ҳолда йўл олди. 

Иккинчи бўлимни қувасойликлар фаол бошлашди. 

Учрашувнинг 60 дақиқасида “Бунёдкор-Фарм” ёшлари ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг яна “Цементчи” ташаббусни ўз қўлига олди. 78 дақиқада мезбонлар икки бор жуда хавфли вазиятни юзага келтирди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 86 дақиқада “Цементчи” ўз мақсадига етди. 

22 рақамли футболчи Умурзоқов ғалаба тўпини киритди. Ўйин “Цементчи”нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 20 ноябрь куни ярим финал жавоб ўйини Тошкентда бўлиб ўтади.

Баҳсларни эътибор билан кузатиб борган Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов жамоанинг келгуси ўйинларига ҳам омад тилади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram