Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

×

 2023-11-14 17:35:07    684

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов шаҳар ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятдаги 4Р 112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шаҳар ҳокимига шаҳар ИИБ бошлиғи Дилмурод Асқаров ҳамроҳлик қилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш доирасида шаҳарда кенг кўламли ишлар бошлангани ўрганиш жараёнида яна бир бор таъкидланди. 

Чунки, обод манзиллар ҳамиша инсонлар эътиборини тортади. Кўтаринки кайфият бағишлайди. Ҳудуднинг ҳавоси мусаффо бўлади.

Кўкаламзорлаштириш ишларининг мамлакатимиз экологияси ва халқимиз саломатлигидаги аҳамияти ҳам катта.

Бироқ, буни барча ҳам бирдек тушуниб етмаётгани ўрганишлар давомида маълум бўлди.

Шаҳар ҳокими айрим манзиллар мутасаддиларнинг ва ер эгаларининг бепарволиклари оқибатида қаровсиз қолиб кетганини кескин танқид қилди.

Ҳолатни тез кунларда ўнглаш, кўчат экиш тадбирларини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram