“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ БЎЛМОҚДА
2023-11-13 18:27:04 444
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ҳудудлардаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Жойлардаги масъуллар билан суҳбатлашиб, экилаётган янги дарахт кўчатлари, уларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари билан қизиқди.
Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари куннинг муҳим талаби эканлигига эътибор қаратди.
Зотан, инсон қадри улуғланаётган юртда атроф-муҳит экологик шароитларни яхшиланиши ҳам аҳоли ҳаёт сифатини оширишга хизмат қиладиган муҳим омиллардан ҳисобланади. Экологик вазият барқарорлигини таъминлайди.
Юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётгани ана шундай эзгу мақсадга қаратилган.
Шу маънода Қувасой шаҳрида ҳам айни йўналишдаги ишлар ҳудудлар кесимида давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram