Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚУВАСОЙДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ 

×

 2023-11-13 18:23:54    408

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Хитойнинг Chengdu Shiny Technology компанияси вакиллари ва инвесторларни қабул қилди. 

Мулоқотда “Hamkor - Shiny” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси таъсис этилаётгани, унинг истиқболдаги фаолияти ҳақида сўз борди.

Хусусан, газ, сув ва электр энергиясига тегишли бўлган ҳар хил турдаги электрон ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш, логистика маркази ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш масалалари кун тартибидан ўрин олди.

Қўшма корхона низомига кўра қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, шунингдек, халқ хўжалиги учун зарур бошқа турдаги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилгани масъуллар томонидан қайд этилди. 

Учрашувда айни йўналишларда ўзаро ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди ва лойиҳаларни амалга ошириш учун чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил сентябрь ойида Хитойга амалий ташрифи давомида Ченду шаҳрида Zhiyuanhui Information Technology компанияси раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиб, дастлабки инвестициявий келишувга эришилганди. (https://t.me/fvhokimligi/19708)



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram