ҚУВАСОЙДА ҲАР ҚАРИЧ ЕРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ КЕЛИШИБ ОЛИНДИ
2023-11-13 18:18:17 385
Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида боғдорчилик фермер хўжаликларида 2024 йил ҳосили учун куз ва эрта баҳорда боғ қатор ораларига совуққа чидамли тўқсонбости экинларини экиш, ғалла парвариши, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов, шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов, вилоят прокуратураси ҳамда тегишли вилоят ташкилотларидан масъуллар иштирок этди.
Қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбар ва ҳодимлари, фермерлар ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари жалб этилган тадбирда мамлакатимиз аҳолисини эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида хосилдан бўшаган майдонларда совуққа чидамли тўқсонбости қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ишлари ҳақида сўз борди.
Ҳудудлардаги мавжуд боғ қатор ораларини бегона ва зараркунанда ўтлардан тозалаш ҳамда шудгор қилиш, кузги агротехник тадбирларни амалга ошириш, дала маданиятига риоя қилиш куннинг муҳим талаби эканлиги қайд этилди.
Фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари раҳбарлари масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ерини қаровсиз қолдирган ҳамда ундан самарали фойдаланмаётганларга нисбатан белгиланган тартибда қатъий чора-тадбирлар қўлланиши айтиб ўтилди.
Олдинда турган вазифалар келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram