“ГУЛИСТОН” МФЙ ДА МАҲАЛЛА БИНОСИ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
2023-11-13 18:06:17 391
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов “Гулистон” МФЙ да бўлиб, маҳалла биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
“Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи мавсуми доирасида ушбу масканда ҳозирда таъмирлаш, иситиш тизимини яхшилаш ҳамда атрофини ўраш ишлари амалга оширилмоқда ва бунинг учун 780 млн сўм миқдорида маблағ ажратилган.
Маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида ходимлар ва маҳалла аҳолиси учун барча зарур шароит ва қулайликлар яратилади.
Шаҳар ҳокими масъуллар билан суҳбатлашиб, ишларни сифатли ва белгиланган муддатда бажариш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram