Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙДА ҲАМ “БИЗ БИР БЎЛСАК – ЯГОНА ХАЛҚМИЗ, БИРЛАШСАК – ВАТАНМИЗ!” ШИОРИ ОСТИДА “МАЪНАВИЯТ МАРАФОНИ” БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-13 18:03:47    204

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қувасой шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабда “Маънавият марафони” ташкил этилди.

Президентимизнинг “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган эзгу даъватлари асосида мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур тадбирларга Қувасой шаҳрида ҳам муносиб тайёргарлик кўрилди.

Таълим маскани очиқ майдонига қўйилган китоблар ярмаркаси, иқтидорли ўқувчиларнинг ижод намуналари ва ихтиролари кўргазмалари иштирокчилар эътиборини тортди. Шунингдек, ёш рассомлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Ёшларимиз қалбида миллий юксалишга чорловчи миллий ғурурни шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурматни янада мустаҳкамлашни кўзда тутган тадбирда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, имом-хатиб ва нуронийлар, ҳарбийлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Сўз олганлар томонидан мамлакатимизда жадал тарзда кечаётган янгиланиш жараёнларида маънавият, маърифатга эътибор ҳар доимгидан ҳам устувор аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ёшларнинг саҳна чиқишлари ва мушоиралар ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Якунда “Маънавият марафони” доирасида ўтган турли йўналишлардаги танловлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram