ҚУВАСОЙ ШАҲРИДАГИ 3 - СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ 60 ЙИЛЛИГИ КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ
2023-11-13 17:58:26 182
Қувасой шаҳридаги М. Улуғбек МФЙ да жойлашган 3 - сонли умумтаълим мактабининг 60 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этди.
Таълим масканида таҳсил олиб ҳозирда халқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб келаётган битирувчилар, устоз-мураббийлар, депутатлар, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилган тадбир кўтаринки руҳда ўтди.
Мутасаддилар ушбу мактаб ўз фаолиятини 1963 йилда бошлаганини, ўтган йиллар давомида бу билим масканини тамомлаган кўплаб қувасойликлар эл-юрт хизматига камарбаста бўлиб келаётганлигини ва бошқаларга доимо ўрнак ва намуна кўрсатаётганликларини таъкидладилар.
Ҳозирда мактабда 95 нафар педагоглар 1700 нафардан зиёд ўқувчиларга ўз билимларини ўргатиб келишмоқда. Уларнинг 23 нафари олий тоифали бўлиб, 6 нафар устозлар давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Тадбирда мактаб тарихи ва унда фаолият олиб борган устозлар ҳақидаги видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар, қўшиқ ва рақслар барчага юқори кайфият бағишлади.
Фаҳрий устозлар ва фаол ўқитувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram