Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯШИЛ МАКОН” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА ИШ ЮРИТМАГАН МАКТАБ РАҲБАРИ ФАОЛИЯТИ ТАНҚИД ҚИЛИНДИ

×

 2023-11-13 17:50:38    194

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Ҳамдўстлик МФЙ да жойлашган 24-умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. 

540 нафардан зиёд ўқувчиларга эга мазкур таълим маскани биноси учун 5 та қозонхона борлиги ҳақида мутасаддилар маълумот беришди.

Шаҳар ҳокими мактаб ҳудудини кўздан кечирар экан, ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганини кескин танқид қилди. Таълим маскани раҳбарини мазкур йўналишда олиб бораётган ишлари қониқарсиз эканлигини таъкидлади.

Зотан, илм-маърифат тарғиботчиси бўлган устозлар ҳар бир жабҳада, хусусан, ободонлаштириш ишларида ҳам бошқаларга ўрнак ва намуна бўлиши даркор.

Шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов “Яшил макон” дастури доирасида бу ерда олиб борилган ишлар талаб даражасида эмаслигини қайд этди ва масъулларга ҳолатни тез кунларда ўнглаш, мактаб жамоасига яқиндан кўмак бериш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram