29 - МАКТАБДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА “ЯШИЛ МАКОН” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ОЛИБ БОРИЛГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
2023-11-13 17:44:15 171
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Ҳ.Олимжон МФЙ да жойлашган 29-умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари билан танишди. Мавжуд 3 та қозонхоналар кўздан кечирилди.
Мутасаддилар 1400 нафардан зиёд ўғил-қизлар таълим-тарбия олаётган мактабда мавсумга тайёргарлик юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида таълим муассасасида амалга оширилган ишларга ҳам эътибор қаратди.
Афсуски, мактаб маъмурияти томонидан ушбу йўналишда ишларни ташкиллашда бир қатор камчиликларга йўл қўйилгани кўзга ташланди.
Хусусан, ҳудудни ободонлаштириш тадбирлари талаб даражасида эмаслиги кескин танқид қилинди. Ҳолатни ўнглаш юзасидан масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram