Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ҲУДУДЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА: 16 - УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА КЎЧАТ ЭКИШ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-11-10 09:18:53    475

PDF юклаш
Чоп этиш


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган ҳамда жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача ўтказилиши белгиланган “кузги дарахт экиш мавсуми” доирасида Қувасой шаҳрида муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Суфон МФЙ да жойлашган 16 - умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Таълим масканида амалга оширилган куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан ҳам қизиқди. Мутасаддиларнинг маълумотларини эшитди.

Шу куни мактаб ҳудудида маҳалла нуронийлари ва фаоллари иштирокида кўчат экиш тадбири ҳам бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида бугунги кунда шаҳардаги 31 та маҳаллаларда кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда қарийб 40 минг донадан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди ва ҳудудларда бундай тадбирлар давом этмоқда.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram