ҚУВАСОЙЛИК НУРОНИЙ “БИР НУРОНИЙ – ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА МУВАФАҚҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТДИ
2023-11-10 09:09:45 467
Қувасой шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини нуронийси, 1944 йилда туғилган Тоҳиржон Ўринбоев куни кеча Бухорода ўтган “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” деб номланган кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этди.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” эзгу шиори остида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида юқори натижага эришган ҳамшаҳаримиз республика босқичида ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.
Кўрик-танловнинг республика босқичи уч шартдан иборат бўлди. Шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда етакчилигини намоён қилган кекса, нуронийлар чиқишлари камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг маслаҳатчиси Баҳодир Умрзоқов бошчилигидаги ҳайъатлар томонидан баҳолаб борилди.
Тадбирда нуронийлар ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиб жойларда ташкиллаштирилган маданий-маърифий тадбирлар натижасида профилактик ҳисобда турган ёшларнинг соғлом турмуш тарзига қайтишига, оилавий ажримларнинг олди олинишига ҳамда нотинч оилаларнинг яраштирилишига эришилаётгани алоҳида эътироф этилди.
Мана шундай эзгу ишларга ўз хиссасини қўшиб келаётган Тоҳиржон Ўринбоевнинг келгуси ишларига ҳам омадлар тилаймиз.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram