“МАҲАЛЛАБАЙ” ЎРГАНИШ ТАДБИРЛАРИДА АНИҚЛАНГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2023-11-10 09:04:58 465
Қувасой шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш бўйича тегишли тартибда ишчи гуруҳлари ўрганишлари олиб борилмоқда.
Шаҳардаги мавжуд 31 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 1 минг 569 та якка тартибдаги хонадонлар, 209 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларда 98 минг 867 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Айни кунларда ишчи гуруҳлари томонидан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни “маҳаллабай” ўрганиш тадбирлари жадал амалга оширилмоқда.
Муаммолар аниқланиб, уларнинг айримлари жойнинг ўзида ҳал этилмоқда, қўшимча муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан тегишли тартибда чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Хусусан, ўрганиш натижаларига кўра 17 та ижтимоий соҳа объектларида, 11 та кўп қаватли уйларда, 3 та ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Зотан, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик, келгусида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram