КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК: ҚУВАСОЙДА ДХШ АСОСИДА ТИББИЁТ МАСКАНЛАРИГА ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ЎРНАТИЛДИ
2023-11-10 09:00:30 472
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қувасой шаҳрида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида шаҳардаги марказий шифохонага ҳамда 8 та оилавий поликлиника биноларига жами 21 дона кўмир ёқилғисида ишлайдиган иситиш қозонлари олиб келиб ўрнатилди.
2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун 70 та ижтимоий соҳа объектларига кўмир ёқилғиси режаси 5 400 тонна белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 5 400 тонна Қирғизистон Республикасидан импорт кўмир олиб келиниб жамғарилди.
Мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида шаҳарда айни кунларда тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда ва барча ижтимоий, иқтисодиёт объектлари яна бир бор хатловдан ўтказилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram