ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БЎЛИМИ ТИЗИМИДА ОЛИБ БОРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2023-11-10 08:47:26 465
Қувасой шаҳридаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими тизимида жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда дастлаб шаҳар ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Убайдуллаеванинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда шаҳардаги мавжуд 31 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида олиб борилаётган ишлар, жойларда ташкил этилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар билан олиб борилган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида олдинда турган вазифалар келишиб олинди ва ўз меҳнатлари билан бошқаларга ўрнак ва намуна бўлаётган тизим вакиллари, фаол хотин-қизлар тақдирландилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram