Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАЛА ЧЕТЛАРИ ВА БЎШ ЕР МАЙДОНЛАРИГА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРИНИ ЭКИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-11-06 11:05:54    788

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳридаги Арсиф маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган кўргазмали семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда фермерлар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари томонидан боғ-токзорлар қатор ораларидан самарали фойдаланиш бўйича белгилаб берилган аниқ вазифалардан келиб чиқиб олдинда турган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Юртимизда шу кунларда ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли тўқсонбости экинларини экиш ишлари авж паллада эканлиги, бу деҳқон ва фермер хўжаликлари учун муҳим даромад манбаи бўлиши қайд этилди.

Жойларда дала четлари ва бўш ер майдонларига тўқсонбости экинларини экиш, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Бу йилги қулай об-ҳаво шароитида кеч кузги деҳқончилик ишларини бажариш жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда ишларни тизимли олиб бориш юзасидан мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram