“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” ДОИРАСИДА “ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ ҚУВАСОЙ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-11-02 08:45:45 906
Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлимлари ҳамда шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг шаҳар босқичи Қувасой шаҳар ихтисослаштирилган мактабида бўлиб ўтди.
Ўғил-қизлар 10-14 ёш, 15-19 ёш ҳамда 20-30 ёш тоифасида ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Ёшларнинг барча қатламларини китоб ўқишга даъват этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда адабий муҳит шаклланишига эришишни кўзда тутган танлов иштирокчиларининг тайёргарликлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан муносиб баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра 10-14 ёш тоифасида Нуржахон Насриддинова, 15-19 ёш тоифасида Мадина Мирзабоева ҳамда 20-30 ёш тоифасида Хусанбой Фаёзовлар энг юқори натижаларни қайд этиб, танловнинг ҳудудий босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар. Уларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram