ҚУВАСОЙЛИК 105 НАФАР ЙИГИТ-ҚИЗЛАРГА “ВАТАН ТАЯНЧИ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2023-10-27 08:31:47 1422
Қувасой шаҳар Суфон МФЙ да жойлашган 16 - умумтаълим мактабида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига “Ватан таянчи” кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими ўринбсари Алишер Мамажонов, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Элдор Қўзиев, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Акбаржон Муратов, фахрийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўз олганлар томонидан давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 2 мартдаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шаҳардаги барча умумтаълим мактабларида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилгани таъкидланди.
Ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсати эканлиги қайд этилди.
Шундан сўнг 105 нафар йигит-қизларга “Ватан таянчи” кўкрак нишонлари тантанали топширилди ва шарафли нишонга сазовор бўлган ёшларнинг келгуси фаолиятларига омадлар тиладилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram