Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА МАКТАБЛАР АТРОФИДА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

×

 2023-10-26 09:10:54    1138

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига қилган сафари чоғида таъкидлаганларидек, "Мактаб бор жойда маданият бўлади. Педагоглар бошқаларга ҳар жиҳатдан ўрнак. Мактаб атрофи обод бўлиб, мавсумий гуллар яшнаб турса, ёшларга ҳам тарбия, ҳам даъват бўлади".

Айни шу маънода Қувасой шаҳрида ҳам “Яшил макон” дастурини таълим муассасаларида муваффақиятли ташкил этиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Шаҳардаги 5-умумтаълим мактабида ўтган кўргазмали семинарда олдинда турган вазифалар ҳақида сўз борди. Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Шуҳрат Турсунбаев, Алишер Мамажонов, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Элдор Қўзиев, нуронийлар, ҳарбийлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

"Мактабимиз ҳудудига “Яшил макон” дастури доирасида 100 туп павлония, 100 та терак, 40 та олма кўчатлари, 20 та шафтоли ва яна 140 та турли мева кўчатлари, шунингдек, кўплаб манзарали гуллар экилди", - дея маълумот берди муассаса директори Лочинбек Мамарасулов.

Мактаб директори ҳудуддаги кичик боғлардан мактаб бюджетига каттагина фойда олаётганларини қайд этиб, кўчат экиш муҳим даромад манбаи эканлигига ҳам семинар қатнашчилари эътиборини қаратди.

Якунда нуронийлар иштирокида бошланган хайрли ишлар бардавом бўлишини тилаб дуолар қилинди ва бўш майдонга янги кўчатлар ўтқазилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram