ФУҚАРОЛАРГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2023-10-26 09:05:42 1134
Қувасой шаҳар ҳокимлиги, сектор ишчи гуруҳлари ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, 6 нафар фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Исфайрамсойлик Зулфия Мамадиева, Чўлпон МФЙ да яшовчи Алие Гайназарова, Хафизахон Илиева каби ҳамюртларимиз ва уларнинг яқинлари эътибордан мамнун эканликларини айтиб, миннатдорчилик билдирдилар.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай эзгу тадбирлар шаҳарда давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram